Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишламоқчи бўлган ўзбекистонликлар учун бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берди.
Россиянинг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида Ўзбекистон фуқаролари учун қурулиш соҳасида 10 минг та бўш иш ўринлари таклиф қилинмоқда.
Хабарга кўра, фуқаролар номига Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади.
Агентлик томонидан тақдим этилган рўйхатда таклиф этилаётган иш ўринларининг энг кўпи арматурачиларга тўғри келаётганини кўриш мумкин (1090 та бўш иш ўрни). Ундан кейинги ўринларда бетон қуювчи (795 та), электр монтажчи (390 та), ёрдамчи ишчиларга талаб юқори (348 та).
Ушбу бўш иш ўринлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудлардаги филиалларидан олиш мумкин. Мурожаат учун:
Қорақалпоғистон Республикаси — (55) 102−53−32, (55) 102−53−34;
Андижон вилояти — (95) 202−33−55;
Бухоро вилояти — (99) 708−49−98;
Жиззах вилояти — (72) 223−90−65, (72) 223−90- 66;
Қашқадарё вилояти — (97) 293−27−52, (97) 770−04−92;
Навоий вилояти — (79) 224−11−60;
Наманган вилояти — (69) 227−94−64, (69) 227−97−27;
Самарқанд вилояти — (66) 233−24−00, (66) 233−53−00;
Сирдарё вилояти — (67) 225−55−59;
Сурхондарё вилояти — (76) 222−45−22;
Тошкент вилояти — (55) 900−33−10;
Фарғона вилояти — (73) 244 40 01;
Хоразм вилояти — (62) 224−12−35;
Тошкент шаҳри — (71) 236−30−40.
Шунингдек, +998 (71) 202−33−55 (ички рақамлар: 40, 77, 88), 1282 қисқа рақами.
Изоҳ қолдириш