Россиянинг Kari бренди Ўзбекистонда ўз заводини очади ва йилиги 10 млн жуфт пойабзал ишлаб чиқаради

Россиянинг Kari бренди Ўзбекистонда ўз заводини очади ва йилиги 10 млн жуфт пойабзал ишлаб чиқаради

“Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда халқаро миқёсда таниқли “Kari” компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва биринчи босқичда республикада “Kari” бренди билан пойабзал ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

“Kari” халқаро компанияси 2012 йилда ташкил этилган. Россиянинг пойабзал савдоси билан шуғулланувчи бешта йирик савдо тармоқларидан бири саналади. 2020 йил якуни билан Россия, Беларусь, Украина, Қозоғистон, Польша ва бошқа мамлакатларнинг 300 дан ортиқ шаҳарларида 1 300 дан зиёд савдо дўконлари ишлаб турибди.

Шу боис, мазкур компания “ID Retailer” рейтингида энг самарали савдо тармоғи сифатида энг юқори комания сифатида, Россияда эса энг олдинги савдо тармоғи саналади. Шунингдек, учта давлатда “Франчайзинг” асосида ҳам фаолият кўрсатади. Айнан 1000 дан ортиқ савдо дўконларининг ўзида йилига ҳаридорларга 25 млн. жуфтдан ортиқ пойабзал сотилади.

Учрашувда “Kari” компанияси вакиллари мазкур бренд остида пойабзалларни ишлаб чиқарувчи янги заводни Ўзбекистонда очишни режалаштириаётганини қайд этди. Мамлакатимиздаги қулай бизнес муҳити ҳамда хорижий сармоядорларга давлат томонидан кўрсатилаётган амалий кўмак натижасида бир йил мобайнида заводни ишга тушириш мақсад қилингани таъкидланди.

Ўзбекистонда очиладиган заводда биринчи босқичда 10 млн. жуфт пойабзал ишлаб чиқарилиши, ва юз фоиз экспортга йўналтирилиши режалаштирилмоқда. Корхона тўлиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига бунёд этилади. Натижада 1000 дан ортиқ иш ўринлари яратилиши кутилмоқда. Заводни ишга тушириш жараёнлари билан бир пайтда, параллел равишда маҳаллий мутахассисларни ўқитиш ҳам йўлга қўйилади. Шунингдек, маҳоратли дизайнер ва усталар жалб этилади.

Халқаро компания вакиллари заводда нафақат табиий чармдан, балки, сифатли сунъий чармдан “классик” ва “спорт” туркумидаги пойабзалларини ишлаб чиқаришни мақсад ҳам қилган. Заводга энг замонавий ускуналар ва технологиялар олиб келинади.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар