Сайлов тизимини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Сайлов тизимини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан сайлов тизимини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Конун лойиҳаси билан назарда тутилаётган янгиликлар Марказий сайлов комиссияси, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, шунингдек, қатор мутасадди идора ва ташкилотлар иштирокида муҳокама қилинган, шу жумладан, 2020 йилнинг май-июнь ойларида лойиҳа бўйича жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилган.

Қонун лойиҳаси билан:

  • Ўзбекистон Конституцияси;
  • «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида»ги Конституциявий Қонун;
  • «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги қонун;
  • Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифларингиз бўлса, қуйидаги манзилга (demokratkom@parliament.gov.uz) жўнатишингиз мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар