Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига маъқулланди
Давлат Солиқ қўмитасининг раиси лавозимида фаолият олиб борган Мусаев Беҳзод Анварович ўрнига Қудбиев Шерзод Давлятович номзоди маъқулланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Бош Вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига шу пайтгача Давлат Солиқ қўмитасининг раиси лавозимида фаолият олиб борган Мусаев Беҳзод Анварович номзодини маъқуллади.
Давлат Солиқ қўмитасининг раиси лавозимига шу пайтгача Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб борган Қудбиев Шерзод Давлятович номзоди маъқулланди.
Изоҳ қолдириш