Шерзод Шерматов: Мактабларда якуний имтиҳонлар бекор қилинди

Шерзод Шерматов: Мактабларда якуний имтиҳонлар бекор қилинди

Президентимиз томонидан карантин вақтида аҳолига имкон борича қўшимча қулайлик яратиш бўйича белгиланган вазифани амалга ошириш ҳамда кўпчилик ота-оналарнинг илтимослари инобатга олиниб, бу ўқув йили якунидаги имтиҳонлар бекор қилинади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

"Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини истисно тариқасида жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилади", деди вазир.

Шу билан биргаликда kundalik.com тизими жорий этилган мактабларда карантин вақтида тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларимизга рағбатлантириш сифатида 4-чоракдаги фақат ижобий баҳоларини ҳам йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар