Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги соҳаси 2023 йил 2-чорак якунлари таҳлил қилинди

Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги соҳаси 2023 йил 2-чорак якунлари таҳлил қилинди

Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январ-июнь ойларида вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 4 987,4 млрд.сўмни шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар –4 653,5 млрд. сўмни, ўрмон хўжалиги – 261,9 млрд. сўмни, балиқчилик хўжалиги – 72,1 млрд. сўмни ташкил қилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 105,4% ни (3-ўрин), республикадаги улуши 3,2% ни (12-ўрин) ташкил этди.

Энг юқори ўсиш суръатлари Янгиер шаҳри (111,9%), Мирзаобод (110,6%) ва Сардоба (107,8%) туманларида қайд этилди.

ЯҲМ таркибидаги қишлоқ хўжалиги улуши 31,6% ни ташкил этиб, 2022 йил мос даврига нисбатан 1,4 пунктга камайган.

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 5 537, 1 минг сўмни (4-ўрин) ташкил этди.

Аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари энг юқори кўрсаткичлари Оқолтин (10 097 минг сўм), Сардоба (8 022 минг сўм) ва Сайхунобод (7 975 минг сўм) туманларида қайд этилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 57% чорвачилик, 43% деҳқончилик фаолияти ҳиссасига тўғри келади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 63,1% деҳқон ва томорқа хўжаликларида, 29,1% фермер хўжаликларида ҳамда 7,8% қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан етиштирилди. Соҳада кичик бизнес улуши 0,8 фоиз пунктига ошиб 97,6% ни ташкил этди.

Хужакулов Улуғбек Сувонкулович
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали бош илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар