2022 йилнинг январь-июнь ойларида жами 5 514,6 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 110,4% ни (3-ўрин), республикадаги улуши 2,2% ни (12-ўрин) ташкил этди.
Энг юқори ўсиш суръатлари Мирзаообод (122,1%), Сирдарё (117,4%) туманлари ва Ширин (114,8%) шаҳрида қайд этилган бўлса, Янгиер (93,2%) шаҳрида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан кам бўлди.
Ишлаб чиқарилган жами саноат маҳсулотлари ҳажмининг 62,6 фоизи Ширин шаҳри (41,4%) ва Сирдарё (21,2%) тумани ҳиссасига тўғри келади.
ЯҲМ таркибидаги саноат улуши ўсиб 27,2% ни ташкил этиб, 2021 йил январь-июнь ойларига нисбатан 0,6 пунктга камайган.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 6 246,5 минг сўмни (5-ўрин), ўсиш суръатлари 108,1% ни (4-ўрин) ташкил этди.
Ширин (119 487,2 минг сўм), Янгиер (5 819,2 минг сўм) шаҳарлари ва Сирдарё (8 793,6 минг сўм) туманида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари энг юқори, Сардоба (732,4 минг сўм) ва Ховос (1 094,2 минг сўм) туманларида энг пастки кўрсаткичларни қайд этди.
Жами саноат маҳсулотларининг 55,7% қайта ишлаш саноати ҳиссасига тўғри келади.
Тоғ-кон саноати улуши - 0,6%, электр таъминоти, газ, буғ етказиб бериш ва сунъий иқлим хосил қилиш улуши – 43,1%, сув таъминоти, оқава сув, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш улуши – 0,6% ни ташкил этди.
Қайта ишлаш саноати таркибидаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (34,1%) ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (26,3%) йўналишлари энг юқори улушга эга.
Жами саноат йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 2 198 тага етиб, жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 13,8%ни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш