Жорий йил йил бошидан ҳоким ёрдамчилари томонидан 167,4 минг хонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, online-mahalla.uz платформасига киритилди. Хатлов натижаларига кўра хонадонлар 4 тоифага бўлинди ҳамда тоифасига қараб ҳар бир оила билан индивидуал ишлаш йўлга қўйилди.
4-тоифа 52,3 мингта (31,2%) хонадон (иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ) ташкил этди.
Вилоятда 2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 349,5 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилган бўлиб, шундан, 9 ой давомида oilakredit.uz платформаси орқали 2022 йил 1 октябргача 12 741 нафар ташаббускорларга 339,7 млрд.сўм кредит маблағлари ажратиб берилган. Вилоят бўйича аҳоли жон бошига ажратилган кредит ўртача 384,8 минг.сўмни ташкил этган.
Аҳоли жон бошига ажратилган кредит Мирзобод туманида вилоят ўртачасидан 1,3 баробарга (306 минг.сўм), Оқолтин (320 минг.сўм) ва Сайхунобод (322 минг.сўм) туманларида 1,2 баробарга кам.
Ажратилган кредитларнинг 61% (208,3 млрд.сўм) қишлоқ хўжалиги, 20% (68,8 млрд.сўм) ишлаб чиқариш, 16% (55,4 млрд.сўм) хизмат кўрсатиш, 2% (6,2 млрд.сўм) ҳунармандчилик йўналишларини ривожлантириш учун йўналтирилган.
Боёвут (45%), Ховос (38%), Гулистон (42%), Сайхунобод (44%), туманлари ва Гулистон шаҳрида (38%) ажратилган кредит маблағларининг асосий қисми хизмат кўрсатишни ривожлантириш, Сирдарё тумани (31%) ва Янгиер шаҳрида (26%) ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Сардоба туманида боғдорчилик (44%), Ширин шаҳри (45%) ҳамда Мирзаобод (34%), Оқолтин (28%) туманларида чорвачиликни ривожлантириш учун йўналтирилган.
Кредитларнинг 59 фоизини 25 млн.сўмдан юқори 33 млн.сўмгача бўлган кредитлар ташкил этади.
5 млн.сўмгача - 11%, 20-25 млн.сўмгача - 9%, 15-20 млн.сўм гача - 8%, 10-15 млн.сўмгача – 7%, 5-10 млн.сўмгача – 4%, 33 млн.сўмдан юқори бўлган кредитлар улуши 1% ни ташкил этади.
Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, ҳоким ёрдамчилари тавсияларига асосан 7,28 млрд.сўм жумладан, Бандлик давлат жамғармасидан 2,1 млрд.сўм, Аҳоли тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасидан 3,2 млрд.сўм, «Саховат ва кўмак» жамғармасидан 280,4 млн.сўм ва “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 1,7 млрд.сўм субсидия маблағлари ажратилди.
2022 йил январь-сентябрь ойларида 13 830 нафар шундан, 5 686 нафар фуқаролар тадбиркорликка, 8 144 нафари касб-ҳунарга ўқитилди.
Шундан 24% тикувчилик, 14% пазандалик, 4% сартаррошлик, 2% электропайванд, электромонтёрлик хизматлари,1,4% компьютер хизматлари, 0,7% автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш каби 21 турдаги касб-ҳунарни эгаллашди.
Бундан ташқари 9 669 та фуқароларга 4 869 гектар ер участкалари "E-АUKSION" савдо майдончаси орқали ажратилиб берилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.
Жорий йилда 2 370 та якка тартибдаги тадбиркор ва 1 641 та юридик шахс сифатида тадбиркорлик фаолиятлари йўлга қўйилди
Амалга оширилган ишлар натижасида 65,6 минг нафар фуқаролар бандлиги таъминланди, жумладан, 20,8 минг нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилди, 21,6 минг нафари ўзини-ўзи банд қилган сифатида расмийлаштирилди, 11,1 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 9,7 минг нафари ижара асосида ер ажратиш ҳисобига бандлиги таъминланди.
Изоҳ қолдириш