Инфографика: Сирдарё вилоятининг 2023 йил 1-чоракдаги асосий капиталга киритилган инвестициялар

Инфографика:  Сирдарё вилоятининг 2023 йил 1-чоракдаги асосий капиталга киритилган инвестициялар

2023 йил январь-март ойларида Сирдарё вилоятида асосий капиталга инвестициялар 4 293 млрд сўмни ташкил этди.

Молиялаштириш манбалари бўйича таҳлил қилинганда, ўзлаштирилган инвестицияларнинг 8,4 фоизи корхона ва аҳоли маблағлари, 88 фоизи хорижий инвестициялар ва кредитлар, 2 фоизи давлат бюджети ва 2 фоизи банк кредити ҳамда бошқа қарз маблағлари ҳисобига тўғри келади.

Асосий капиталга инвестицияларнинг технологик таркибида ишлаб чиқариш, яъни, машина, асбоб-ускуналар ва инвентарлар харажатлари 75,9 фоизни, ноишлаб чиқариш - қурилиш-монтаж ишлари харажатлари 14,5 фоизни ташкил этди.

Ўзлаштирилган инвестицияларнинг 75 фоизи (3 198 млрд сўм) Боёвут туманига, 6 фоизи (244 млрд сўм) Гулистон шаҳрига тўғри келади.

Феруз Раҳимов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар