Сурхондарё вилоятининг 2022 йилнинг январь-июнь ойларидаги инвестиция кўрсаткичлари таҳлили

Сурхондарё вилоятининг 2022 йилнинг январь-июнь ойларидаги инвестиция кўрсаткичлари таҳлили

Асосий капиталга киритилган инвестициялар. Асосий капитилга киритилган инвестициялар ҳажми 5 422 млрд сўм (2021 йилга нисбатан 101,4%) бўлиб, Республикадаги улуши 4,3% (ҳудудлар орасида 11-ўрин)ни ташкил қилган.

Вилоятда инвестициялар ўзлаштирилишида кескин дифференциаллик сақланиб қолган. Хусусан, киритилган инвестицияларнинг 45,1 фоизи вилоятнинг 3 та ҳудуди - Термиз шаҳри (17,1%), Бойсун (14,3%), Денов (13,7%) туманлари ҳиссасига тўғри келган. Қумқўрғон (4,6%), Ангор (4,4%), Шўрчи (4%), Музработ (3,1%), Олтинсой (3,1%), Бандихон (2,2%), Қизириқ (2,2%), Узун (2,1%) туманларида инвестициялар оқимининг пастлиги кузатилган.

1-расм. Туман (шаҳар)лар кесимида асосий капиталга киритилган инвестициялар улуши

Ҳудудларда амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳалар натижасида асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан Бандихон (1,9 баравар ўсиш), Жарқўрғон (1,5 баравар), Термиз (1,5 баравар) туманларида кескин ўсиш даражасини қайд этган. Лекин, Қизириқ (76,3%), Қумқўрғон (68,5%), Сариосиё (61,4%) Музработ (61%) туманларида инвестициялар оқимининг пасайиши тенденцияси кузатилган.

Вилоятда жон бошига тўғри келадиган асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг ўртача ҳажми 1 966,5 минг сўм (Республика кўрсаткичидан 1 595,1 минг сўм кам), ўсиш кўрсаткичи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 99,1%ни ташкил қилган ҳолда Республика ҳудудлари орасида 10-ўринни эгаллаган.

Туман (шаҳар)лар кесимида жон бошига тўғри келадиган асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми бўйича Термиз (6,6 млн сўм), Бойсун (6,5 млн сўм) туманлари ва Термиз шаҳри (4,9 млн сўм)нинг кўрсаткичи вилоят кўрсаткичидан юқори бўлган. Узун (3,2 баравар паст), Олтинсой (2,2 баравар), Қизириқ (2 баравар), Шўрчи (2 баравар), туманлари кўрсаткичининг вилоят кўрсаткичига нисбатан анча пастлиги қайд қилинган.

Жон бошига тўғри келадиган асосий воситаларга киритилган инвестициялар ҳажми бўйича ҳам туманлар ўртасида кескин тавофутнинг мавжудлиги кузатилган. Жумладан, энг юқори кўрсаткич қайд қилинган Термиз шаҳрида жон бошига тўғри келадиган асосий капиталга ўзлаштирилган инвестиция ҳажми Узун туманига нисбатан 8,2 бараварга зиёддир.

Таҳлил қилинаётган давр мобайнида вилоят бўйича асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 48,2 фози чет эл инвестициялари ҳисобидан, 32,3 фоизи –корхона ва аҳолининг ўз воситалари ҳисобидан, 10 фоизи- давлат бюджети, 8,2 фоизи – банкларнинг кредити ва бошқа қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.

Фурқат Исломов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Қашқадарё филиали етакчи илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар