Талабалар учун муҳим янгилик: Контракт тўлаш муддати узайтирилди

Талабалар учун муҳим янгилик: Контракт тўлаш муддати узайтирилди

ОТМлар бакалавриати ва магистратурасига базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда хорижий фуқаро сифатида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 1 декабри этиб белгиланди.

Шунингдек, Республика комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар