Uzbekistan Airways маҳаллий рейслар учун чегирмалар фоизини эълон қилди
Чегирма тоифаларга қараб белгиланади. Масалан, туристик гуруҳлар (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж ўқувчилари, лицейлар, олий ўқув юртлари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ЎзР ДБҚ ва бошқа идораларнинг махсус ўқув юртлари талабалари ва тингловчилари учун - 40% чегирма берилади.
Uzbekistan Airways Матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 1-3 январь кунлари Ўзбекистон аҳолиси учун Янги йил байрамини нишонлаш даврида авиакомпаниянинг барча маҳаллий қатновларига чегирмалар жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилди.
Чегирма қуйидаги тоифадаги фуқароларга амал қилади:
- индивидуал йўловчилар учун - 30%;
- туристик гуруҳлар (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж ўқувчилари, лицейлар, олий ўқув юртлари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ЎзР ДБҚ ва бошқа идораларнинг махсус ўқув юртлари талабалари ва тингловчилари учун - 40%;
- оила (2 ва ундан ортиқ киши, яъни: эр ва хотин, эр ва хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган болалари, 18 ёшгача боласи бўлган ота ёки 18 ёшгача боласи бўлган оналар) учун - 50%;
- нафақахўрлар учун - 50%;
- ногиронлар учун - 50%;
- 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун - 50%;
- 1941-1945 йиллардаги уруш пайтида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун - 50%;
- Чернобил АЭСидаги фалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлар учун - 50%.
Изоҳ қолдириш