2021 йилнинг 28 мартидан “Uzbekistan Airways” AЖ ўзининг Ўзбекистон-Истанбул/Дубай/Шаржа ва орқага қайтиш йўналишларидан ташқари барча йўналишларда piece concept (багажлар сонига кўра) тартиби бўйича олиб ўтиладиган багаж меъёрларини киритмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.
Шунга кўра, piece concept олиб ўтиладиган багаж меъёрлари амал қилади:
- Хизмат кўрсатишнинг бизнес класси - уч ўлчов суммаси бўйича 32 кгдан ошмаган ва габарити 158 см дан ошмаган оғирликдаги 1 рўйхатга олинган багаж, (ИНФ) ўрни берилмаган чақалоқ учун уч ўлчов суммаси бўйича 10 кгдан ошмаган ва габарити 115 смдан ошмаган 1 рўйхатга олинган багаж;
- Хизмат кўрсатишнинг эконом класси - уч ўлчов суммаси бўйича 23 кгдан ошмаган ва габарити 158 см дан ошмаган оғирликдаги 1 рўйхатга олинган багаж, (ИНФ) ўрни берилмаган чақалоқ учун уч ўлчов суммаси бўйича 10 кгдан ошмаган ва габарити 115 смдан ошмаган 1 рўйхатга олинган багаж;
- Эконом класси учун қўл юки - 1 багаж учун 8 кг, бизнес класси учун – 1 багаж учун 10 кг. Қўл юки ўлчами уч ўлчов суммаси бўйича 115 смдан ошмаслиги лозим.
Истисно ҳолатлар:
- Ўзбекистон – Истанбул/Дубай/Шаржа ва орқага қайтиш йўналишларида олиб ўтиладиган багаж меъёри “Weight Concept” тартиби бўйича амал қилади. Шу билан бирга Истанбул/Дубай/Шаржага/дан бўлган ўтувчи халқаро йўналишларда олиб ўтиладиган багаж меъёри PC бўйича қўлланилади (истисно Ўзбекистоннинг шаҳарларига/дан – Истанбул/Дубай/Шаржа ва орқага қайтиш ўтувчи йўналишларида олиб ўтиладиган багаж меъёри “Weight Concept” тартиби бўйича қўлланилади);
- Ню-Йорк ва Пекин учун олиб ўтиладиган багаж меъёри ўзгаришларсиз қолади (истисно Тошкент - Нью-Йорк ва орқага қайтиш йўналишида 2021 йил 28 мартдан сотув учун қайтарилмаслик шарти билан эконом класси тарифлари бўйича 23 кгдан ортиқ бўлмаган 1PC олиб ўтиладиган багаж меъёри белгиланади).
"Чиптани сотиб олишда албатта тарифларни қўллаш шартлари ва қоидалари билан танишиб чиқишингизни сўраймиз", дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш