Ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда.
Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларини ташкил этиш ва вакцинани маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилинган.
Йиғилишда Россияда ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари натижалари асосида Ўзбекистонда сертификатлаштирилган ҳолда оммавий қўллаш жараёнига рухсат этилган.
Бугунги кунда ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда.
Аввалроқ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Б.Юсупалиев ушбу вакцинани рўйхатга олиш ишлари бошлангани хусусида хабар берганди.
Изоҳ қолдириш