«Иқтисодий эркинлик индекси»: Ўзбекистоннинг позицияси

«Иқтисодий эркинлик индекси»: Ўзбекистоннинг позицияси

Ўзбекистон 2019 йилнинг 9 ойи якунларига кўра «Иқтисодий эркинлик индекси»да «Солиқ юки» индикатори бўйича 23-позицияда, деб хабар беради ДСҚ матбуот хизмати.

«Heritage Foundation» Америка маркази томонидан «Wall Street Journal» билан ҳамкорликда 1995 йилдан буён ҳар йили 186 мамлакатнинг рейтинги тузиб келинади. «Иқтисодий эркинлик индекси» 4 та гуруҳга бирлаштирилган 12 та компонентни ўз ичига олиб, 0 дан 100 гача бўлган шкала бўйича ўлчанади. Индекснинг қиймати қанча катта бўлса, тузувчилар фикрига кўра, давлат шунчалик иқтисодий жиҳатдан эркин бўлади.

Умумий рейтингда Ўзбекистон ўтган йилда 12 поғонага: 152 ўриндан 140 ўринга кўтарилишни уддалади. Мамлакат томонидан тўпланган умумий балл 53,3 (ўтган йилдаги қийматга нисбатан +1,8) баллни ташкил этди. 12 та индикатордан 8 тасида яхшиланиш, учта индикатор - суд тизимининг самарадорлиги, монетар эркинлик ва молиявий фаровонлик бўйича ёмонлашув кузатилади. Молиявий эркинлик кўрсаткичи ҳеч қандай тарзда ўзгармади. Бироқ, Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасининг 43 мамлакати орасида 36-ўринни эгаллаган ва умуман минтақавий ва жаҳон қийматларидан паст баллга эга бўлган ҳолда кўпроқ эркин бўлмаган иқтисодиётга эга мамлакатлар қаторида қолмоқда.

Муаллифлар асосланадиган баҳолаш услубиятига кўра, «Солиқ юки» индикатори қуйидаги кўрсаткичларнинг ўртача арифметик қийматлари асосида шаклланади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси;
  • корпорациялардан олинадиган фойда солиғининг энг юқори ставкаси;
  • умумий солиқ юки ЯИМга нисбатан фоизда.

Учта факторнинг ҳар бири 100-баллик шкалага ўтказилади ва тенг вазни билан якуний кўрсаткичга киради.

Индикатор ўзгаришини баҳолаш учун Ўзбекистонда 2018-2019 йилларнинг 9 ойи учун қуйидаги кўрсаткичлар қабул қилинган:

  • 22,5%дан 12%гача пасайтирилган ЖШДСнинг энг юқори ставкаси;
  • ўтган йили 14% ва бу йил 12% бўлган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг энг юқори ставкаси;
  • умумий солиқ юки (солиқ тушумларининг даврнинг ЯИМга нисбати).

«Солиқ юки» умумий индикаторининг ҳисоб-китоби қийматнинг 0,3 фоизга, 22,2% дан 21,9%гача пасайганини кўрсатмоқда.

Бунда таркибий кўрсаткичларнинг қийматлари қуйидаги тарзда шаклланди:

  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси бўйича қийматнинг 84,8 дан 95,7 гача – 10,9 фоизга яхшиланиши;
  • юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг энг юқори ставкаси бўйича қийматнинг 94,1 дан 95,7 гача - 1,6 фоизга яхшиланиши;
  • умумий солиқ юки бўйича - 85,3 дан 85,6 гача.

Шу тариқа, Ўзбекистонда «Солиқ юки» таркибий индикатори қиймати ўртача жаҳон қийматидан 14,7 фоизга (100%дан 77,6%) яхши, бу 23-позицияга тўғри келади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар