"Ўзбекнефтгаз" АЖ ва "Зарубежнефт" АЖ (Россия) ҳамкорлигида корпоратив шартномани имзолаш ва "АНДИЖОНПЕТРО" қўшма корхона операторининг иш бошлашига бағишланган расмий маросими бўлиб ўтди.
Расмий тадбир давомида «ANDIJANPETRO» МЧЖ ҚК нинг Андижондаги офиси билан тўғридан тўғри уланиш амалга оширилди, ва унинг мутахассислари теле кўприк ёрдамида тантанали маросимда иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
Сўнгра ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбари Б.Сидиқов, «Зарубежнефть» АЖ раҳбари О.Акимов, «ANDIJANPETRO» МЧЖ ҚК раҳбари Н.Сыромятников ва «Андижаннефть» АЖ раҳбари Ж.Бекмуродов иштирок этди.
Янги оператор «ANDIJANPETRO» МЧЖ ҚК нинг асосий ёндашуви замонавий нефть саноати ускуналари ва технологияларини, шунингдек нефть олишга доир инновацион усулларни қўллашдан иборат.
Янги қўшма корхона ўзига ишониб топширилган ҳудудларда нефть қазиб олиш даражасини 3 бараварга оширишни мўлжалламоқда. Бундан ташқари, янги иш ўринларини яратиш, жалб қилинган мутахассисларнинг профессионал даражасини ошириш жараёни давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш