"Ўзбекнефтгаз" январь-март ойларида суюлтирилган газ қазиб чиқариш режасини деярли икки баравар оширди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан жорий йилнинг январь-март ойларига белгиланган прогноз кўрсаткичлари 109,9 фоизга бажарилмоқда. Ушбу кўрсатгич ўтган 2020 йилнинг шу даврига таққосланганда 105,7 фоизга кўпни ташкил этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқариш ҳажми жорий йилнинг январь-март ойи режасига нисбатан полиэтилен 107,3 фоизга, суюлтирилган газ 198,5 фоизга ва олтингугурт 238,4 фоизга бажарилди.

Бугунги кунда «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги корхоналар ва заводлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Туркия, Эстония, Польша ва Швецария давлатларининг йирик ишлаб чиқариш фабрикалари ҳамда тадбиркорлари томонидан қизиқишлар ортиши ўз навбатида жамиятнинг экспорт географияси кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллик якуни билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ экспорт прогноз кўрсаткичлари режага нисбатан 104,3% бажарилиши кутилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар