Ҳозирда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишчи гуруҳ томонидан ўрганилаётгани маълум қилинди.
Мазкур лойиҳа доирасида фуқаролардан мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, айни пайтда Энергетика, Молия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари мутахассислари томонидан ўрганилиб, таҳлил қилинмоқда.
Қабул қилинган таклифлар бўйича барча хулосалар ва мутахассисларнинг хулосалари тақдим этилгандан сўнг, ушбу масала бўйича якуний ва тегишли қарор қабул қилинади.
Қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, тарифларнинг ўзгариши ҳукумат қарори қабул қилинган кундан бошлаб 15 кундан кейин кучга киради.
Шу муносабат билан, 2022 йил 1 июлдан электр ва газ тарифларига ўзгартиришлар киритилмаслигини маълум қиламиз.
Изоҳ қолдириш