Январь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси тикланди

Январь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси тикланди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2021 йил январь ойида қайта тикланди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1025 бирликни ташкил этди (ўсиш 2,5%).

Ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг июнь ойидан бошлаб коронавирус пандемияси туфайли салбий тенденцияга эга бўлган. Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича давлат томонидан ўз вақтида қабул қилинган чора-тадбирлар макроиқтисодий барқарорлик ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлади.

1-расм. 2021 йилнинг январь ойида ИФИ ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 фоизга ошган.

Компонентлар даражасида ўзгаришлар бўлган.

2021 йилнинг январь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 фоизга ошиб, 1025 бирликни ташкил этиши қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 11,9 фоизга ошган;
  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 30,1 фоизга камайган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 21,8 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 2,1 баробарга ошган.

Ҳудудлар кесимида Бухоро вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2021 йил январь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 9 та ҳудудда 2020 йилнинг январь ойига нисбатан ўсиш кузатилган бўлса, қолган 5 та ҳудудда пасайиш қайд этилган. Бухоро (41,7%), Қашқадарё (25,6%), Самарқанд (24,7%), Фарғона (20,6%) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (32,5%) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пасайиш Андижон (- 14,4%), Сурхондарё (- 9,6%), Сирдарё (- 7,1%), Тошкент (- 6,9%) ва Навоий (- 6,2%) вилоятларида кузатилган.

2-расм. 2021 йил январь ойида ҳудудлар кесимида ишбилармонлик фаоллиги индекси

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2021 йилнинг январь ойида ИФИнинг биржа компоненти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1196 бирликни ташкил этди ва 11,9 фоизга ошган. Ушбу компонентнинг ошиши ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача жисмоний ҳажмининг битимлар сонининг 73,6% га ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2021 йил январь ойида 4 103,1 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41,7 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2021 йил январь ойида 1,2180 бирликни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,8 фоизга ошганлигини кўрсатади.

2021 йил январь ойида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга нисбатан 85 780 тага кўпайиб, 524 136 тани (2020 йилнинг январь ойида 438 356 та) ташкил этди.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 670 тага ошган.

Ҳисобот даврида кичик корхоналар сони 417 244 тагача етиб, ўтган йилнинг январь ойига нисбатан 75 354 тага ошган. Фермер хўжаликлари сони 94 144 тадан 103 900 тагача (9 756 тага) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 2 992 тани ташкил этиб, 2020 йилнинг январь ойига нисбатан 670 тага ошган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2021 йил январь ойида банклараро тўлов операциялари сони 3 647,4 минг тани ташкил этди ва ўтган йилнинг январь ойига нисбатан 1 569,1 минг транзакцияга (-30,1%) камайган. Шунингдек, ўтган ойга нисбатан эса 24,7 фоизга камайган.

Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудларда камайган.

2021 йил январда республиканинг барча ҳудудларида, юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайган. Хусусан, сезиларли даражадаги камайиш Сирдарё (- 48,1%), Қашқадарё (- 46,2%), Андижон (- 43,8%), Хоразм (- 39,4%) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (- 40,5%) кузатилган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2021 йил январь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 2,1333 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг январь ойига нисбатан 2,1 бараварга ошган. Жорий йилнинг январь ойида юридик шахслар томонидан 224 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудларда ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Ўзбекистон Республикаси

1025

↓0,6992

↑1,1196

↑1,2180

↑2,1333

Бухоро вилояти

1417

↓0,6716

2,0000

1,1910

4,0000

Тошкент шаҳри

1325

↓0,8390

↓0,8036

2,9659

1,9157

Қашқадарё вилояти

1256

↓0,5384

2,0000

1,2161

↓0,0000

Самарқанд вилояти

1247

↓0,6452

1,4354

1,3039

5,3333

Фарғона вилояти

1206

↓0,6288

1,2869

1,1878

7,0000

Хоразм вилояти

1154

↓0,6055

1,6374

1,1682

1,0000

Наманган вилояти

1135

↓0,6086

1,4095

1,2194

3,0000

Жиззах вилояти

1056

↓0,6203

1,3708

1,3222

↓0,0000

Қорақалпоғистон

Республикаси

1049

↓0,5954

1,2163

1,2020

3,0000

Навоий вилояти

938

↓0,6097

1,1539

1,1979

↓0,0000

Тошкент вилояти

931

↓0,6321

1,0504

1,1595

1,1667

Сирдарё вилояти

929

↓0,5193

1,0758

1,1695

2,0000

Сурхондарё вилояти

904

↓0,6320

1,0238

1,2429

↓0,0000

Андижон вилояти

856

↓0,5623

↓0,9170

1,1937

1,0000

Ўзбекистон Республикаси ва унинг ҳудудларида ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Ўзбекистон Республикаси

930

0,7526

0,9630

1,0109

1,9649

Фарғона вилояти

1506

↓0,7606

↓0,9725

1,0043

21,0000

Бухоро вилояти

1441

↓0,8555

2,0000

1,0049

4,0000

Самарқанд вилояти

1352

↓0,7447

2,0000

1,0114

2,2857

Қорақалпоғистон

Республикаси

1331

↓0,8025

1,8465

1,0069

3,0000

Навоий вилояти

1281

↓0,7371

2,0000

1,0117

↓0,0000

Жиззах вилояти

1276

↓0,7240

2,0000

1,0131

↓0,0000

Сирдарё вилояти

1275

↓0,7162

1,8630

↓0,9961

2,0000

Тошкент шаҳри

1151

↓0,7628

1,0865

1,8029

1,7667

Андижон вилояти

1139

↓0,7502

1,5566

1,0173

1,0000

Наманган вилояти

1037

↓0,6341

1,3694

1,0108

1,5000

Қашқадарё вилояти

992

↓0,7180

1,2854

1,0316

↓0,0000

Тошкент вилояти

987

↓0,7587

1,1355

1,0005

1,5556

Хоразм вилояти

972

↓0,7528

1,1362

1,0192

1,0000

Сурхондарё вилояти

813

↓0,7052

↓0,8586

1,0111

↓0,0000

Руслан Абдуллаев

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Бош илмий ходими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар