Винрок халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институтининг Ўзбекистондаги филиали очилади

Винрок халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институтининг Ўзбекистондаги филиали очилади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 6 январь куни бош ташкилоти АҚШда жойлашган Винрок халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институтининг Ўзбекистон Республикасидаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилди.

Филиалнинг асосий мақсад ва вазифалари – овқатланиш ва ижтимоий-иқтисодий фаровонликни яхшилашга, озиқ-овқат, тола ва ёқилғиги, шу жумладан чорвачилик, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тарқатиш ҳамда табиий ресурсларни бошқаришни такомиллаштиришга кўмаклашишдир.

Шунингдек, филиал Америка Қўшма Штатлари Халқаро Ривожланиш Агентлиги (USAID) томонидан молиялаштириладиган “Марказий Осиёда хавфсиз миграция” (SMICA, 2019-2024) лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашади.

Ўзбекистонда одам савдосининг олдини олиш, омон қолганлар жабрланувчиларни ҳимоя қилиш, хавфсиз миграцияга кўмаклашиш, хавф остида бўлган аҳоли қатламининг одам савдосининг барча шаклларига нисбатан заифлигини камайтиришга ҳамда одам савдоси жабрланувчиларига ёрдам бериш ва аниқлаш усулларини ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган ушбу лойиҳа бюджети 2 346 054 АҚШ долларини ташкил этади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар