Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархи иқтисодий зоналар ва туманлар кесимида белгиланди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг 05.02.2021 йилдаги “Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини энг паст нархини тасдиқлаш тўғрисида”ги 112-сон қарори қабул қилинди.
Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархи иқтисодий зоналар (1-илова) ва туманлар (2-илова) кесимида белгиланди, Норма.уз портали хабар берди.
Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ва туман ҳокимликлари:
- аукцион орқали реализация қилишга мўлжалланган бўш ер участкаларининг рўйхатини шакллантиради;
- ер участкалари бўйича келишилган ёки ижобий хулоса берилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг тасдиқланган энг паст нархи асосида ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш