Хориждан Тошкентга янги рейс очилади
Татаристоннинг "Бегишево" халқаро аэропорти ва "Nordwind Airlines" авиакомпанияси 16 мартдан бошлаб Тошкентга янги рейсни очади.
Парвозлар душанба кунлари Boeing 737-800 самолётларида амалга оширилади. “Бегишево”дан учиб чиқиш вақти соат 11:55, Тошкентдан соат 18:10 да амалга оширилади. Ҳар бир аэропорт учун маҳаллий вақт кўрсатилган. Бу ҳақда Татаристон транспорт ва йўллар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Учиш умумий вақти 2 соат 55 дақиқа. Чипталарнинг минимал нархи барча солиқ ва тўловларни ҳисобга олган ҳолда 7652 рублни (тахминан 114 $) ташкил этади.
Nordwind Airlines авиакомпаниясининг маршрут тармоғида Тошкент Москва, Симферопол, Анталия ва Монастирдан кейин “Бегишево” аэропортидан бешинчи йўналиш бўлади.
Изоҳ қолдириш