ЮРТ ОБОДЛИГИ – ХАЛҚ РОЗИЛИГИ

ЮРТ ОБОДЛИГИ – ХАЛҚ РОЗИЛИГИ

Жумладан, Ховос туманидаги “Оқчангал” ҳамда “Ўзбекистон тўкинчилиги” маҳаллалари аҳолисининг мурожаатларига асосан 31 км ички йўлларни таьмирлаш режа қилиб олинган эди, бугунги кунга қадар 26 км таъмирланди. Бу ишлар ҳудуд аҳолиснинг оғирини анча енгил қилди.

Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари асосида Сардоба туманида ҳам ички йўллар шағаллаштирилмоқда. "Бирлашган" ва "Файзлиобод" маҳаллалари ҳудудидаги 2,5 км.га яқин ички йўлларга тош-шағал аралашмаси тўкилиб, махсус техникалар ёрдамида текисланди.

Ўрганишлари мобайнида электр таъминотида ҳам қатор муаммолар борлиги кўзга ташланди. Аҳолининг мурожаатларига асосан ҳудудларга 2 дона трансформатор, 61 дона темир-бетон устунлар ўрнатилди ҳамда янги электр тармоғи тортилди.

Оғир ҳудудлардаги ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ховос туманининг олис “Оқчангал” маҳалласи аҳолсини тоза ичмлик суви билан таьминлаш мақсадида битта тик қудуқ қазилиб, иккитасида таьмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, Мирзаобод тумани “Нурафшон” маҳалласининг аҳолиси 35 йилдан буён сув таъминотидаги муаммолардан қийналиб келар эди. Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари натижасида ҳудудга бир дона тик қудуқ қазилиб, 6 км ичимлик суви тармоғи тортилди. Шунингдек, бир дона тик қудуқда тозалаш ишлари амалга оширилди. Бунинг учун 1 млд 594 млн сўм маблағ ажатилган. Натижада маҳалладаги 142 хўжалик тоза ичимлик суви билан таьминланади.

Гулистон шаҳар аҳолиси йил сайин ортмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда янги сув иншоотлари бунёд этилмоқда. Ҳудуднинг “Янги ҳаёт” маҳалласида қиймати 5 млрд 605 млн сўм бўлган 2 дона янги тик қудуқ, сув хавзаси ҳамда сув станцияси барпо этилмоқда. Айни кунда 400 метр чуқурликдан тоза ичимлик суви олинмоқда.

Сирдарё туманининг “Тинчлик” махалласида хам қиймати 2 миллиард сўмдан зиёд бўлган сув иншооти қурилиши нихоясига етказилмоқда. Ахолига 4 километрдан зиёд ичимлик суви тармоғи тортилди. Натижада эса 3600дан зиёд ахолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжит янада яхшиланади.

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, унинг бандлигини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан биридир. Ховос туманида истиқомат қилувчи Гулнора опа Бекқулова ҳам банкдан олган имтиёзли 25 млн сўм кредити эвазига томорқасидан 6 сотихлик иссиқхона ташкил этди. Натижада ўзи ва оила азолари учун қўшимча даромад манбаи пайдо бўлди.

Ховос туманидаги ёш тадбиркорлардан бири Бекмирза Эшбоев “Оқчангал” маҳалласида 6 млрд сўм маблағ эвазига “Ёшлар меҳнат гузари”ни ташкил этди. Унга Республика ишчи гуруҳи ҳамда сектор раҳбарлари томонидан жой ажратишда ҳам имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам берилди. Гузарда айни кунда 40 нафар ҳудуд аҳолиси ишлаб келмоқда. Тўлиқ ишга тушгач яна 100 нафардан зиёд аҳоли иш билан таьминланади.

Бу каби ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Республика ишчи гуруҳи кўмагида 636 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан 22 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди.

Шу билан бирга Мирзаобод, Сайхунобод, Ховос Боёвут, Сардоба, Оқолтин туманлари ва Янгиер, Гулистон шаҳарларидан 118 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғарма”си маблағлари ҳисобидан субсидия асосида жами 1003,0 млн. сўмлик тикув машинаси, мотокультиваторлар, қандолатчилик учун маиший техникалар, қурилиш асбоб-ускунлари етказиб берилди.

Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари давомида аҳолидан ижтимоий соҳа объектларининг ҳолатини яхшилаш ҳамда қўшимча бинолар қуриш борасида кўплаб мурожаатлар бўлган эди.

Гулистон шаҳрининг “Намуна” маҳалласида қуриб фойдаланишга топширилган “Голден кий” номли болалар боғчаси ҳам мазкур ўрганишлар натижаси бўлди дейишимиз мумкин. Мактабгача таьлим ташкилоти 175 ўринга мўлжалланан бўлиб, хозирда 150 нафар болажонлар табияланмоқда. Бино замонавий тарзда жиҳозланган. Боғчада 5 та гуруҳ бўлиб, 20 нафар ишчи ҳодим меҳнат қилишади.

Гулистон шаҳрининг “Нурафшон” маҳалласи аҳолиси ҳам ортгани сабали қўшимча мактабга эҳтиёж сезилди. Аҳоли мурожаатларига асосан ҳудуддаги 17-сонли мактаб ҳовлисидан қўшимча 240 ўринли бинони қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Мирзаобод туманидаги 2-сонли мактабгача таьлим ташкилоти ҳам бир неча йилладан буён таьмирталаб аҳволда эди. Қолаверса, бола сиғими камлигидан ҳудуд аҳолиси болалари учун боғча излаб оввора эди. Қилинган мурожаатларга асосан ҳудудда 4 млрд 252 млн сўм маблағ эвазига 150 ўринли қўшимча бинонинг қуриш ва таьмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Бу каби бунёдкорлик ишлари вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар