Ўзбекистонда солиқ тушумлари тақсимланди

Ўзбекистонда солиқ тушумлари тақсимланди

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарорига кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий солиқ тушумлари қуйидагича тақсимланади:

Бюджет ташкилотлари бўйича:

  • бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 99,2 фоиз;
  • Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига – 0,4 фоиз;
  • Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига – 0,4 фоиз;

Бошқа тўловчилар бўйича:

  • бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 98,4 фоиз;
  • Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига – 0,8 фоиз;
  • Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига – 0,8 фоиз.

Шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб, “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ учун:

  • – фойда солиғи ставкалари белгиланди;
  • – ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси олтин, палладий ва кумуш учун 20 фоиз ва мис бўйича 15 фоиз миқдорида белгиланди.

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМларга қонунчиликда ОТМлар учун назарда тутилган солиқ имтиёзлари қўлланилади ва 2020 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий солиқнинг 12 фоизлик ставкаси татбиқ этилади.

Қарор билан, шунингдек, фойда солиғи тўлиқлигича Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати тасдиқланди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар