Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) короновирус тарқалиши оқибатида юзага келувчи иқтисодий инқирозни бартараф этиш бўйича тавсияларини бермоқда

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) короновирус тарқалиши оқибатида юзага келувчи иқтисодий инқирозни бартараф этиш бўйича тавсияларини бермоқда

Короновируснинг миллий ва глобал иқтисодиётга таъсирини юмшатиш мақсадида давлатлар томонидан турли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. ХВФ ҳам глобал молия тизимининг барқарор ишлаши учун маъсул институт сифатида давлатлар учун иқтисодий йўқотишларни юмшатишга қаратилган тавсияларини бермоқда.

“COVID-19ни баратараф этиш ижтимоий узоқлашув ва карантин тадбирлари тўғри йўл бўлса, глобал иқтисод учун эса, аксинча, ўзаро ҳамкорлик жуда муҳим”, дейди Жамғарма ижрочи директори Кристалина Георгиева.

Шу мақсадда, жамғарма бутун дунё мамлакатларини биргаликда ҳаракат қилиб, вируснинг глобал иқтисодиётга таъсирини камайтиришга чақирмоқда.

К. Георгиева фикрича, жаҳон иқтисодиёти барқарорлигини сақлаб қолиш учун давлатлар томонидан қуйидаги чора-тадбирларни жадаллаштириш мақсадга мувофиқ:

Биринчидан, қўшимча фискал қўллаб-қувватлашни амалга ошириш зарур. Ҳар бир давлат касалликнинг тарқалишидан зарар кўрган фуқаролар ва бизнес вакилларига касаллик бўйича тўланувчи компенсацияларни кўпайтириш ва таргетлашган солиқ имтиёзларини бериш орқали ёрдам беришини давом эттириши керак.

Алоҳида давлатларнинг бундай чора-тадбирларидан ташқари, вирус тарқалишда давом этар экан, жаҳон иқтисоди учун кундан кунга глобал, ўзаро ҳамкорликдаги фискал қўллаб-қувватлашни амалга ошириш заруриятга айланмоқда. 2008 йилги Жаҳон-молиявий иқтисодий инқирози даврида G20-давлатлари томонидан амалга оширилган стимул миқдори 900 млрд. АҚШ доллари (глобал ЯИМнинг 2 фоизини) ташкил этган. Шундай экан, бу борада давлатлар биргаликда ҳаракат қилиши керак.

Иккинчидан, ривожланган давлатларда Марказий банклар ялпи талабни кучайтириш ва ишочни тиклаш учун молиявий (кредит) ҳолатни юмшатишда давом этиши ва реал иқтисодиётда пул оқимларининг барқарорлигини таъминлаши зарур.

Ўтган инқирозда ўз самарасини берган чора-тадбирлар ҳукуматлар учун қўлланма сифатида ишлатилиши мумкин. Куни кеча, йирик Марказий банклар жуда муҳим бўлган ўзаро ҳамкорликдаги қарорни қабул қилди ва глобалмолия бозордаги ҳолатни юмшатиш мақсадида валюта своп операцияларини ишга туширди. Келгусида, своп операцияларини ривожланаётган давлатларга ҳам тақдим этишга зарурат туғилиши мумкин.

Сабаби, кўплаб ривожланаётган давлатлардан инқирознинг бошланиши натижасида қарийб 42 млрд. АҚШ доллари “оқиб” чиқиб кетган. Бу мазкур давлатларда шу кунга қадар қайд этилган энг катта миқдор ҳисобланади.

Шундай экан, ривожланаётган давлатлар Марказий банки томонидан валюта интервенциялари ва капитал оқимларни бошқариш фоиз ставкаси ва бошқа монетар сиёсат инструменталари учун қўшимча ёрдам вазифасини бажаради.

Учинчидан, молиявий тизимни тартибга солувчи давлат органлари бир тарафдан молиявий ва банк тизими барқарорлигини, иккинчи тарафдан иқтисодий фаолликни таъминлашни мақсад қилиши керак. Мазкур инқироз молия тизими учун стресс-тест вазифасини ўтаб беради.

Жамғарма ўзининг аъзо давлатларига қандай ёрдам бера олади?

ХВЖ ўзининг 1 трлн. АҚШ долларига тенг фонди орқали аъзо давлатларга ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилмоқда.

Ортиқов Нозимжон

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар