Карантин вақтида нарх-навони асоссиз оширганлар ва ёлғон хабарлар тарқатганлар жавобгарликка тортилади

Карантин вақтида нарх-навони асоссиз оширганлар ва ёлғон хабарлар тарқатганлар жавобгарликка тортилади

Бугун коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда бир қатор қатъий чоралар белгиланди.

Ҳукумат карантин вақтида нарх-навони асоссиз ошириш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўради. Бунга Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳам Давлат солиқ қўмитаси жалб қилинган. Озиқ-овқат ва бошқа захиралар етарли даражада ғамланган.

Шунингдек, карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган ҳамда одамларда ваҳима уйғотадиган хабарлар тарқатган шахсларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.

Ҳозирда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар