Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси
2020 йил август
Ўзбекистонда август ойда Ишбилармонлик фаоллиги индекси мўътадил даражада пасайиши қайд этилди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2020 йил август ойида қуйидагиларни ташкил этди:
- 2020 йил июль ойига нисбатан – 984 бирликни (пасайиш – 1,6%);
- 2019 йилнинг август ойига нисбатан – 880 бирликни (пасайиш – 12,0%).
Ўзбекистонда карантин 15 августдан бошлаб босқичма-босқич юмшатилишига қарамасдан, мамлакатда ишбилармонлик фаоллиги пасайди.
Жорий йилнинг август ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан мўътадил даражада пасайди. Шунингдек ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳам пасайганлиги кузатилди.
1-расм. 2020 йилнинг август ойида ИФИ ўтган ойга нисбатан 1,6 фоизга камайган.
Компонентлар даражасида ўзгаришлар бўлган.
2020 йилнинг август ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 1,6 фоизга пасайиб, 984 бирликни ташкил этиши қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:
- хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 1,1 фоизга камайган;
- фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,4 фоизга ошган;
- товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 6,0 фоизга камайган;
- товар белгилари бўйича компонент 35,4 фоизга камайган.
Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.
2020 йил август ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси республиканинг 10 та ҳудудида ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган. Сирдарё (46,6%), Сурхондарё (37,6%), Қашқадарё (15,2%), Самарқанд (13,5%) ва Тошкент (9,2%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).
Шу билан бирга, Жиззах (5,4%), Фарғона (3,4%), Навоий (2,7%) ва Наманган (0,4%) вилоятларида ўтган ойга нисбатан пасайиш кузатилган.
2-расм. 2020 йил август ойида ҳудудлар кесимида ишбилармонлик фаоллиги индекси
БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР
2020 йил август ойида банклараро тўлов операциялари сони 3 710,2 минг тани ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 41,5 минг транзакцияга (1,1%) камайган. Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35,7 фоизга сезиларли даражада камайиб кетган.
Ҳудудлар бўйича 7 та ҳудудда банклараро тўлов операциялари сони камайган.
2020 йил августда республиканинг 7 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан пасайган. Хусусан, сезиларли даражадаги пасайиш в Андижон (-5,5%), Хоразм (-4,5%), Сирдарё (-2,6%) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (-3,0%) кузатилган.
ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК
2020 йилнинг август ойида ИФИнинг биржа компоненти 0,9402 бирликни ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 6,0 фоизга пасайди. Ушбу компонентнинг пасайиши битимлар сонининг 13,3 фоизга камайиши билан изоҳланади. Шу билан бирга, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача жисмоний ҳажми 1,3 фоизга ошган.
Август ойи натижаларига кўра Республика товар-хом ашё биржасида 28 856 та битим имзоланган бўлиб, июль ойига (33 278) нисбатан 4 422 та битимга (13,3 фоизга) камайган. Биржада товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2020 йил август ойида 3 007,6 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 12,0 фоизга пасайган.
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ
Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2020 йил август ойида 1,004 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,4 фоизга ошганлигини кщрсатади.
2020 йил август ойида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга нисбатан 7 385 тага кўпайиб, 486 832 тани (2020 йилнинг июль ойида 479 447 та) ташкил этди.
Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сони 81 тага камайган.
Ҳисобот даврида кичик корхоналар сони 383 901 тагача етиб, ўтган ойга нисбатан 6 919 тага ошган. Фермер хўжаликлари сони 99 460 тадан 100 007 тагача (547 тага) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 2 924 тани ташкил этиб, 2020 йил июль ойига нисбатан 81 тага камайган.
БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ
2020 йил август ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 1,3548 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 35,5 фоизга ошган. Жорий йилнинг август ойида юридик шахслар томонидан 84 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.
Ҳудудларда ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши
Ҳудудлар |
ИФИ | Банклараро транзакциялар бўйича компонент | Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент | Хўжалик субъектлари бўйича компонент | Товар белгилари бўйича компонент |
Сирдарё вилояти | ↑1456 | ↓0,9743 | ↑2,0000 | ↑1,0235 | ↑3,0000 |
Сурхондарё вилояти | ↑1376 | ↑1,0118 | ↑2,0000 | ↑1,0074 | ↓0,0000 |
Қашқадарё вилояти | ↑1152 | ↓0,9748 | ↑1,3993 | ↑1,0071 | ↑1,0000 |
Самарқанд вилояти | ↑1135 | ↑1,0263 | ↑1,3707 | ↑1,0083 | ↓0,2000 |
Тошкент вилояти | ↑1092 | ↓0,9994 | ↑1,2274 | ↑1,0036 | ↑1,0000 |
Қорақалпоғистон Республикаси | ↑1045 | ↓0,9857 | ↑1,1099 | ↑1,0296 | ↑1,0000 |
Тошкент шаҳри | ↑1035 | ↓0,9696 | ↑1,0323 | ↑1,0820 | ↑1,4783 |
Бухоро вилояти | ↑1029 | ↑1,0690 | ↑1,0807 | ↑1,0136 | ↓0,0000 |
Андижон вилояти | ↑1019 | ↓0,9449 | ↑1,0918 | ↑1,0055 | ↑1,0000 |
Хоразм вилояти | ↑1014 | ↓0,9549 | ↑1,1440 | ↑1,0106 | ↓0,0000 |
Наманган вилояти | ↓996 | ↑1,0189 | ↓0,9301 | ↑1,0126 | ↑1,5000 |
Навоий вилояти | ↓973 | ↑1,1105 | ↓0,9083 | ↑1,0065 | ↓0,0000 |
Фарғона вилояти | ↓966 | ↑1,0338 | ↓0,8801 | ↑1,0081 | ↑1,0000 |
Жиззах вилояти | ↓946 | ↑1,0062 | ↓0,9357 | ↓0,9971 | ↓0,0000 |
Ҳудудларда ИФИ компонентларининг базис даврга (январь 2019й.) нисбатан ўзгариши
Ҳудудлар |
ИФИ | Банклараро транзакциялар бўйича компонент | Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент | Хўжалик субъектлари бўйича компонент | Товар белгилари бўйича компонент |
Навоий вилояти | ↑1369 | ↓0,6991 | ↑2,0000 | ↑1,4756 | ↓0,0000 |
Сирдарё вилояти | ↑1369 | ↓0,5605 | ↑2,0000 | ↑1,2870 | ↑3,0000 |
Сурхондарё вилояти | ↑1335 | ↓0,6527 | ↑2,0000 | ↑1,3954 | ↓0,0000 |
Тошкент вилояти | ↑1275 | ↓0,5822 | ↑2,0000 | ↑1,1965 | ↓0,2778 |
Тошкент шаҳри | ↑1269 | ↓0,9635 | ↑1,6300 | ↑1,1679 | ↓0,7727 |
Қорақалпоғистон Республикаси | ↑1212 | ↓0,5966 | ↑1,7645 | ↑1,2159 | ↑1,0000 |
Жиззах вилояти | ↑1139 | ↓0,6222 | ↑1,5393 | ↑1,3866 | ↓0,0000 |
Самарқанд вилояти | ↑1120 | ↓0,7068 | ↑1,3472 | ↑1,3813 | ↑1,0000 |
Бухоро вилояти | ↑1099 | ↓0,6055 | ↑1,5129 | ↑1,2822 | ↓0,0000 |
Наманган вилояти | ↑1076 | ↓0,6722 | ↑1,3761 | ↑1,2512 | ↓0,5000 |
Хоразм вилояти | ↑1024 | ↓0,6284 | ↑1,3350 | ↑1,2262 | ↓0,0000 |
Қашқадарё вилояти | ↑1013 | ↓0,5638 | ↑1,3338 | ↑1,1474 | ↑1,0000 |
Фарғона вилояти | ↑1001 | ↓0,6457 | ↑1,2209 | ↑1,2350 | ↓0,5000 |
Андижон вилояти | ↓880 | ↓0,5882 | ↓0,9960 | ↑1,1150 | ↑1,0000 |
Izoh qoldirish