Президент Шавкат Мирзиёев "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги қонунни имзолади.
Ҳужжатда мулкни ижарага олган шахслар учун энг кам ижара ставкалари тасдиқланган.
Жадвалдан кўриниб турибдики, Тошкент шаҳрида турар жой бинолари умумий майдонининг 1 кв. метри учун бир ойда ижара ставкасининг энг кам миқдори 15 500 сўм (ўтган йили 14 000 сўм), Нукус шаҳри ва вилоят марказларида 9 500 сўм (8 500 сўм) ҳамда бошқа аҳоли пунктларида 4 000 сўм (2021 йилда шу каби миқдор) миқдорида белгиланди.
Тошкент шаҳридаги нотурар жой бинолари умумий майдонининг 1 кв. метри учун бир ойда ижара ставкасининг энг кам миқдори 32 000 сўм (ўтган йили-29 000 сўм), Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – 18 500 сўм (17 000 сўм) ҳамда бошқа аҳоли пунктларида – 7 500 сўм (2021 йилда шу миқдор).
Енгил автомобил учун 630 000 сўм( ўтган йили-575 000 сўм), микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари учун– 1 250 000 (1 150 000) сўм этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ставкалар жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилади.
Изоҳ қолдириш