Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган очиқ биржа савдоларида шакар нархи 10 754,9 минг сўмгача пасайган.
2022 йил 10-14 июнда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган очиқ биржа савдолари натижаларига кўра шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14 554,5 минг сўмдан 10 754,9 минг сўмгача, яъни 26,1% га пасайди. Бу ҳақда “ЎзРТХБ” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларига жами 6 004 тонна шакар қўйилган бўлиб, улардан барча ҳажми сотилган.
Бунда, биржа савдолари орқали "Хоразм шакар" МЧЖ томонидан 3 000 тонна ва "Ангрен шакар" МЧЖ томонидан 3 004 тонна шакар сотилган.
Шакарни биржада харид қилишда талаб даражасидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудлар ўртасида мутаносиб тақсимот шаклланмоқда.
Изоҳ қолдириш