21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.
Фармонга кўра, прописка тизимида қуйида ўзгаришлар рўй берди:
- Тошкентдан уй сотиб олиш учун прописка талаб қилинмайди;
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Тошкент шаҳридан уй сотиб олинганда олганда ундириладиган оширилган қийматдаги давлат божи (мулкнинг 5 фоизи) бекор қилинади;
- Эндиликда прописка ҳуқуқига эга ташкилот ва идораларнинг тавсияси билан пропискага эга бўлган ходимлар ўша идора ва ташкилотдаги лавозимидан кетган тақдирда ҳам “прописка”си бекор бўлмайди;
- Прописка олиш учун эр (хотин) никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшашига доир талаб бекор бўлади (қонун лойиҳаси киритилмоқда);
- Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатда турган фуқаролар маълум муддат бошқа ҳудудда яшаб, Тошкент шаҳри ва қайтиб келганда шартларсиз қайта доимий рўйхатга олинади (қонун лойиҳаси киритилмоқда);
- Оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар уларнинг тутинган ота-онасининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга туриш ҳуқуқини эга бўлади (қонун лойиҳаси киритилмоқда);
- 2020 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб эса, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда ҳам “Ягона дарча” тамойили асосида ДХА бўлимлари томонидан пропискага қўйиш тизими жорий этилади;
- Рўйхатга олиш фуқаронинг хоҳишига кўра ички ишлар органлари, давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бир кун ичида амалга оширилади.
- Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддати 10 кундан 15 кунга ўзайтирилди;
- Доимий рўйхатни расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига штамп босиш амалиётидан воз кечилади;
- Ҳарбий хизматга мажбурларнинг доимий рўйхатга олишни расмийлаштириш, рўйхатдан чиқиш идоралараро электрон дастур орқали амалга оширилади;
- Янги туғилган чақалоқлар ФҲДЁ органининг ўзида туғилиш ҳақидаги гувоҳнома бериш жараёнида отаси ёки онасининг яшаш манзили бўйича доимий прописка эга бўлади;
- Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган давлат идораларида 5 йил узлуксиз ишлаган ходим ва мутахассислар доимий рўйхатга олинади;
- Уй-жой сотиб олмаган фуқаролар нотариал идораларга мурожаат қилганда улардан прописка талаб қилинмайди;
- Фармондаги вазифалар ижроси борасидаги қонун лойиҳаси яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади;
- Қонун лойиҳаси билан киритилиши кўзланган асосий ўзгаришлар «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига дахлдордир.
Изоҳ қолдириш