“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Президенти фармони лойиҳаси ва 2020 йил Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Жумладан, фармон лойиҳасида "кенг жамоатчилик истакларини ва халқаро эксперт жамоатчилиги тавсияларини инобатга олган ҳолда", қуйидаги таклифларга розилик бериш назарда тутилмоқда:
- 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк харид қилишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартибни жорий этиш;
- Ўзбекистонда доимий истиқомат қилувчи ва республиканинг бошқа ҳудудларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахсларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилиш;
- прописка тартиби билан боғлиқ тўсиқларни изчиллик билан бекор қилиш;
- пропискага қўйиш билан боғлиқ жараёнлар ва уларни “ягона дарча” тамойили асосида амалга оширишнинг рақамлаштирилишини таъминлаш.
Муҳокамага кириб, ўз фикрингизни қолдиришингиз мумкин: http://2020.strategy.uz/
Изоҳ қолдириш