2019 йилда ўртача ҳар 100-та уй хўжалигига 47 та енгил автомобил тўғри келган
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси аҳоли турмуш даражасига оид статистик маълумотлар эълон қилинди.
Давлат статистика қўмитаси Уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан 2019 йилда ўртача ҳар 100 та уй хўжалигига 47 та енгил автомобил тўғри келган.
100 та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорлар сони 160 та, компьютерлар сони эса 55 тани ташкил этади.
Шунингдек, кузатувлар натижасига кўра, 100 та уй хўжалигидаги аҳолига 282 та телефон аппарати тўғри келган.
Изоҳ қолдириш