2020 йилнинг 9 ойи давомида ФҲДЁ органларида 614,7 минг нафар туғилганлик ҳолатлари қайд этилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 9 ойи давомида ФҲДЁ органларида 614,7 минг нафар туғилганлик ҳолатлари қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,9 минг нафарга кўп.
Туғилганлик ҳолатлари ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп туғилишлар сони Самарқанд вилоятида (74,4 минг нафар), энг ками эса Сирдарё вилоятида (15,6 минг нафар) қайд этилгани маълум бўлган.
Ушбу кўрсаткич аҳоли сонига нисбатан таҳлил қилинганда, Сурхондарё вилоятида энг кўп, яъни ҳар минг нафар аҳолига 28 нафар чақалоқ тўғри келган бўлса, Қорақалпоғистон Республикасида энг кам, яъни ҳар минг нафар аҳолига 20 нафар чақалоқ тўғри келгани кузатилди.
Изоҳ қолдириш