Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида хориждан Ўзбекистонга қиймати 114 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 2,4 млн. тонна цемент импорт қилинган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 336,5 минг тоннага кўп.
2021 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:
- Қозоғистон – 1,1 млн. тонна
- Тожикистон – 631,8 минг тонна
- Қирғиз Р. – 604,3 минг тонна
- Эрон – 51 минг тонна
- Туркманистон – 35,6 минг тонна
2021 йилнинг январь-октябрь ойларида хориждан энг кўп цемент импорт қилган ҳудудлар:
- Тошкент шаҳри – 1,2 млн. тонна
- Фарғона вилояти – 391 минг тонна
- Андижон вилояти – 351 минг тонна
- Наманган вилояти – 140 минг тонна
- Сурхондарё вилояти – 110 минг тонна
- Тошкент вилояти – 91 минг тонна
- Жиззах вилояти – 66 минг тонна
- Самарқанд вилояти – 26 минг тонна
- Бухоро вилояти – 11 минг тонна
- Қашқадарё вилояти – 10 минг тонна
- Сирдарё вилояти – 8 минг тонна
Шунингдек, ноябрь ойида цемент нархлари октябрь ойига нисбатан ўртача 2,6 % га арзонлашган.
Изоҳ қолдириш