2022 йил январь-сентябрь ойларида Жиззах вилоятида кичик бизнес субъектлари фаолияти таҳлили

2022 йил январь-сентябрь ойларида Жиззах вилоятида кичик бизнес субъектлари фаолияти таҳлили

2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Жиззах вилоятида рўйхатга олинган жами кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг сони 23 786 тани (+111,6%) ташкил қилди. Шундан фаолият олиб бораётганлари сони 21 918 тани (+108,1%) ташкил қилди.

2022 йил январь-сентябрь ойлари давомида ЯҲМнинг 79,4% (2021 йил январь-сентябрида 81,1%) кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.

Ушбу давр мобайнида кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажми 67,3 млн. AҚШ долларини ёки умумий экспорт ҳажмининг 45,4%ини ташкил этди.

2022 йил январь-сентябрь ойларида ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспортининг жамига нисбатан энг кўп улуши Бахмал, Мирзачўл, Зафаробод ва Янгиобод туманларида – 100,0%, Пахтакор туманида 99,8%, Ш.Рашидов туманида – 74,2%ни, энг паст кўрсаткич Жиззах шаҳрида – 21,7%ни ташкил этди.

Мазкур ойларда кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) импортининг ҳажми 311,1 миллион AҚШ долларини ёки умумий импортнинг 86,4%ини ташкил этди.

Шунингдек, ушбу даврда ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулотлар (ишлар ва хизматлар) импортининг жамига нисбатан энг юқори улуши Бахмал, Мирзачўл ва Янгиобод туманларида – 100,0%, Ғаллаорол – 99,8%, Фориш – 99,4%, Шароф Рашидов туманида – 98,3%, энг паст кўрсаткич Зафаробод туманида – 20,1%ни ташкил этди.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан:

- саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 4051,8 млрд. сўмни (жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг 51,3%и) ёки 2021 йилнинг январь-сентябрига нисбатан 143,3%ни ташкил қилди;

Жиззах вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Ғаллаорол (1 708,6 млрд. сўм), Жиззах шаҳар (899,9 млрд. сўм), Фориш (384,0 млрд. сўм), Пахтакор (285,5 млрд. сўм), туманлари ҳиссасига тўғри келади.

- 2406,6 млрд. сўмлик қурилиш ишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 95%и) бажарилди ва 2021 йилнинг январь-мартига нисбатан 106,0%га кўпайди;

Жиззах вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми Жиззах шаҳар (898,1 млрд. сўм), Ш.Рашидов (445,9 млрд. сўм), Зомин (198,0 млрд. сўм), Ғаллаорол (152,4 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

- чакана савдо товар айланмаси ҳажми 6553,6 млрд. сўмни ёки умумий чакана савдо товар айланмасининг 84,6%ини ташкил этиб, 2021 йил январь-март ойларига нисбатан 110,2%га ўсиши кузатилди.

Жиззах вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп савдо товар айланмаси ҳажми Жиззах шаҳар (1849,4 млрд. сўм), Ш.Рашидов (1184,5 млрд. сўм), Зомин (929,1 млрд. сўм), Бахмал (538,2 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

- автомобил транспорти юк айланмасининг 1,7 %га (вилоят жами автомобил транспорти юк айланмасининг 93,3 %и), йўловчи айланмасининг эса 3,1 %га (умумий йўловчи айланмасининг 97,3%и) кўпайиши таъминланди;

- 3415,2 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилди ёки кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 58,4%ини ташкил қилди ва ўсиш суръати 2021 йил январь-сентябрь ойларига нисбатан 109,5%ни ташкил қилган.

Жиззах вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп хизматлар ҳажми Жиззах шаҳар (854,6 млрд. сўм), Ш.Рашидов (620,1 млрд. сўм), Ғаллаорол (378,6 млрд. сўм) ва Зомин (344,5 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Элёр Пулатов,
Иқтисодий ислоҳотлар ва тадқиқотлар маркази
Жиззах филиали етакчи илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар