2023 йил январь-сентябрь ойларида ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 23,1 трлн.сўмни, ўсиш суръатлари 104.7% ни ташкил этди.
ЯҲМ таркибида қишлоқ, хўжалиги улуши 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 пунктга камайган бўлсада (48,3%) республикада Сурхондарёдан кейинги (48,7%) энг юқори даражалардан бири бўлиб қолмоқда.
ЯҲМда саноат улуши 16,5% (+3,4), қурилиш ишлари улуши 5,5% (-0,5), хизматлар улуши 29,7% (-1,1) ташкил этди.
Айрим соҳаларда юқори ўсиш суръатлари кузатилди, жумладан, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 88,7% (1-ўрин), ташқи савдо айланмаси 102,3% (1-ўрин), саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 7,3% (1-ўрин) га ўсди.
Аҳоли жон бошига вилоят қишлоқ хўжалигида (12 707 минг.сўм) 3-ўрин, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда (5 619 минг.сўм) 3-ўрин, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда (9 593 минг.сўм) 7-ўрин ва ЯҲМ да (15 557 минг.сўм) республика бўйича 6-ўринни эгаллади.
Вилоятда ҳисобланган ўртача ойлик номинал иш ҳақи миқдори 3388,4 минг сўмни ташкил этди. (Республика ўртача кўрсаткичидан 1 021 минг сўмга кам, 9-ўрин).
Жорий йил 9 ой давомида 3 504 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари сони 26 615 тага етди. Уларнинг 65% ёки 17 329 таси бугунги кунда фаолият кўрсатмоқда.
Кичик бизнес субъектларининг ЯҲМ даги улуши 74,2%, саноатда 24,2%, қишлоқ хўжалигида 98,6%, инвестицияларда 73%, қурилишда 94%, чакана савдода 92,7%, экспортда 42,6% ва импортда 58,7% ни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш