Халқ таълими вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида 100 млн АҚШ долларлик лойиҳани амалга ошириш тўғрисида меморандум имзоланди.
Лойиҳа доирасида мактабларда 7−11-синфларда STEM йўналишида таълимини ривожлантиришга қаратилган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
STEM фанлари (Science, Technology, Engineering, Mathematics) бўйича ўқув дастурлари ва дарсликларнинг тандартларини такомиллаштириш, ўқитувчиларни тайёрлаш, мактаблар учун зарур жиҳозларни сотиб олиш, мактаб биноларини таъмирлаш ва таълим технологияларини ривожлантириш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, лойиҳада Ўзбекистондаги мактабларда ўқувчилар билимини баҳолаш тизимини такомиллаштириш кўзда тутилган.
Лойиҳа 2020−2022 йилларда Ўзбекистонда мамлакат операцияларининг бизнес-режаси, ҳукуматнинг сўнгги ташаббуслари ва Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига мувофиқ амалга оширилади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш