Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 24 807,8 млрд.сўмни, шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 24 236,3 млрд. сўмни, ўрмон хўжалиги – 475,4 млрд. сўмни, балиқчилик хўжалиги – 96,1 млрд. сўмни ташкил қилди.
Вилоят қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 103,9%га ўсиб, республика кўрсаткичи таркибида Андижон вилоятининг улуши 10,0% ташкил қилди.
Ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 24 120,8 мдрд.сўмни шу жумладан, деҳқончилик маҳсулотлари 15 502,7 млрд.сўм ва чорвачилик маҳсулотлари 8 618,1 млрд.сўмни ташкил қилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда энг юқори ўсиш суръатлари Улуғнор (107,7%), Пахтаобод (106,8%) ва Қўрғонтепа (106,2%) ва Булоқбоши (105,8%) туманларида қайд этилди.
Жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 46,8 %и Жалақудуқ (11,3%), Асака (10,0%), Шаҳрихон (9,3%) Пахтаобод (8,8%) ва Балиқчи (7,5%) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 7 300 минг сўмни ташкил этди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 35,7% чорвачилик, 64,3% деҳқончилик фаолияти ҳиссасига тўғри келади.
Ҳисобот даврида деҳқончиликда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 646 минг тонна дон ва дуккакли дон маҳсулотлари, 1288 минг тонна сабзавотлар, 243 минг тонна картошка, 117 минг тонна полиз, 448 минг тонна мева ва резаворлар ва 60 минг тонна узум етиштирилди.
Шунингдек, чорвачиликда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 126,2 минг тонна гўшт, 663,8 минг тонна сут, 436,7 млн. дона тухум ва 7812,7 тонна балиқчилик овланди.
Жами қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 3 670 та га етиб, жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 8,3%ни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш