Андижон вилоятининг 2022 йил январь-сентябрь ойлари бўйича демографик ҳолати таҳлили

Андижон вилоятининг 2022 йил январь-сентябрь ойлари бўйича демографик ҳолати таҳлили

2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Андижон вилоятида доимий яшовчи аҳоли сони, жорий йил бошига нисбатан 50,7 минг кишига (1,5%) кўпайиб, жами 3304,2 минг кишини ташкил этти. Хусусан, шаҳар аҳолиси 1 726 минг кишига (жами аҳолининг 52,2%), қишлоқ аҳолиси эса 1 578 минг (жами алоҳилинг 47,8%) кишига етти. Андижон вилояти аҳоли сони бўйича республикада Самарқанд (4 095 минг), Фарғона (2954 минг) ва Қашқадарё(3461 минг) дан кейин 4-ўринни эгаллади.

Статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига меҳнатга лаёқатли аҳоли, вилоят доимий аҳолисинг 56,5%ини, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 32,1%ни ва меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 11,4%ни ташкил қилган. Хусусан жинс ва ёш гуруҳлари бўйича (5 йиллик интервалда) қилинган таҳлилда, эркаклар ва аёллар таркибида 4 ёшгача бўлган ёшлар аҳолининг асосий қатламини шакллантириб(эркаклар – 11,8%, аёллар – 11,1%), умумий 194 минг кишини ташкил этган.

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига аҳоли сонининг тақсимланиши 1 674 минг эркаклар (50,7%), 1 631 минг (49,3%) нафар аёллар ҳиссасига тўғри келди. Ҳудудлар кесими бўйича қаралганда, Андижон шаҳри (456 минг), Асака (338 минг) ва Шаҳрихон туманлари (263 минг) вилоятдаги энг кўп аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудлар ҳисобланади.

Вилоят бўйича 1 квадрат километрга ўртача 7,7 киши тўғри келиб, Андижон шаҳри (71,2 киши), Хонобод шаҳри (5 992 киши) ва Марҳамат тумани (3 031 киши) аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар сирасига киради.

2022 йилнинг дастлабки 9 ойи даврида, туғилишлар сони 63,3 мингтани, ўлимлар сони 11,4 мингтани, қайд этилган никоҳлар сони 16,4 мингтани ва никоҳдан ажралишлар 3,7 мингтани ташкил этган.

Aҳоли миграцияси бўйича, вилоятга 4,9 минг киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган ва 6,3 минг киши доимий яшаш мақсадида кўчиб кетган.

Баҳодир Холмирзаев
Иқтисодий ислоҳотлар ва тадқиқотлар маркази
Наманган филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар