Андижон вилоятининг Марказий Осиё давлатлари билан савдо алоқалари

Андижон вилоятининг Марказий Осиё давлатлари билан савдо алоқалари

2021 йилда Марказий Осиё давлатларининг Aндижон вилояти ташқи савдосидаги улуши 695,3 млн. AҚШ долларини ёки умумий ташқи савдо айланмасининг 14,2% ташкил этди. 2021 йилда (2020 йилга нисбатан) импорт ҳажми 54,2%, экспорт ҳажми 111,3% га ўсган.

Aндижон вилоятининг Марказий Осиё мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасида 2021 йилда (2020 йилга нисбатан) энг катта ўзгариш Қозоғистон ҳиссасига тўғри келади: ташқи савдо айланмаси 35 8081,7 минг доллар. Энг кам ташқи савдодаги улуш эса Туркманистонга тўғри келади (2 175,5 минг доллар).

2021 йил якуни бўйича Aндижон вилоятининг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси ҳажми:

Aндижон вилоятининг Қозоғистон билан ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 347 975,5 минг AҚШ долларига, импорт ҳажми 10 106,2 минг AҚШ долларига етди.

Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 330 357,2 минг AҚШ долларини ташкил этиб, экспорт ҳажми 300 491 минг AҚШ долларига, импорт ҳажми эса 29 866,1 минг AҚШ долларига етди.

Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 4 701,6 минг AҚШ долларини ташкил этиб, экспорт ҳажми 1 942,3 минг долларга, импорт ҳажми эса 2 759,3 минг долларга етди.

Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 2 175,5 минг AҚШ долларини ташкил этиб, экспорт ҳажми 1 226, 8 минг долларга, импорт ҳажми 948,7 минг долларга етди.

Нурдинова Шоирахон, Наманган филиали бош илмий ходими
Сайфиддинов Самандар, НамДУ 2-курс талабаси

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар