Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йилга мўлжалланган асосий вазифалари белиланди

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йилга мўлжалланган асосий вазифалари белиланди

Соғлом рақобат муҳитини янада яхшилаш ҳамда бизнесни юритиш учун тенг имкониятларни яратишга йўналтирилган монополияга қарши самарали сиёсатни амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги №ПФ-5877-сонли “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига киритиш учун қуйидаги таклифлар тайёрланган:

  • тадбиркорлик субъектларини ва умуман хусусий мулкнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш, бутун ҳуқуқ тизимининг ролини ошириш, шаффофлигини таъминлаш ва иш сифатини янада яхшилаш ёрдамида амалдаги қонунларга сўзсиз риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш;
  • ўзаро рақобатлашувчи товар ва молия бозорларида фаолият кўрсатувчи корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини қисқартириш ва рақобатлашувчи бозорларда давлат корхоналарини тузишга тақиқ қўйиш;
  • давлат органлари (транспорт, тоғ-кон, энергетика ва бошқалар) томонидан иқтисодий функциялар амалга ошириладиган табиий монополияларнинг иккиламчи функцияларини таъминлашга хусусий секторни жалб этиш;
  • танлов асосида, шу жумладан ДХШ (давлат-хусусий шериклик) механизмини қўллаш ёрдамида электр ва газ таъминоти секторига хусусий инвесторлар ва тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш ва уларга қулайликлар яратиш;
  • темир йўл ва ҳаво транспорти хизматлари бозорига иштирокчиларнинг киришини очиш ва хусусий операторлар сонини кўпайтириш орқали рақобат муҳитини шакллантириш, тариф ва нархларни МДҲ давлатлари ва асосий ташқи савдо ва туристик йўналишлар ҳудудидан ўтувчи бошқа давлатлардаги тариф ва нархлардан ошмайдиган даражагача пасайтириш, хусусий темир йўл ва ҳаво транспорти бозорини тасдиқлаш;
  • монопол корхоналар ва хўжалик юритувчи субъектлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатлари ва монопол маҳсулотни реализация қилиш ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш шаффофлигини таъминлаш тартибини жорий этиш ёрдамида, монопол корхоналар ва хўжалик юритувчи субъектлар маҳсулотлари нархларини шакллантириш транспарентлигини таъминлаш;
  • амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан индивидуал солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, преференциялар ва имтиёзли кредитлар бериш амалиётини қайтадан танқидий кўриб чиқиш ва имтиёз ва преференцияларни бериш, фаолият олиб боришга эксклюзив ҳуқуқлар бериш, рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган давлат иштирокидаги корхоналарга берилган эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича монополияга қарши органнинг дастлабки розилигини олишда монополияга қарши талабларни киритиш;
  • ноҳалол рақобат, суиистеъмолчилик ҳамда маҳаллий ва импорт товарлар нархларини асоссиз ошириш холатлари олдини олиш амалиётини такомиллаштириш;
  • давлат ҳаридлари, тендерларни амалга оширишда ва ресурсларни (шу жумладан, ёқилғи-энергетика ва тоғ-кон саноати) тақсимлашда улар ўтказилишининг шаффофлигини ошириш орқали бозор механизмларини ривожлантириш.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар