Беҳзод Ҳамроев: "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури учун йил охиригача 5,5 трл сўм ажратилади

Беҳзод Ҳамроев:

Марказий банк раиси ўринбосари ўринбосари Беҳзод Ҳамроев 7 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2021 йилларда иқтисодий ўсишни тиклаш ва иқтисодиёт тармоқларида тизимли ислоҳотларни давом эттириш тўғрисидаги қарорида келтирилган инқироздан кейинги ривожланиш даврида банкларни трансформация қилиш ва банк хизматларидан фойдаланиш самарадорлигини ҳамда уларнинг сифатини оширишни жадаллаштириш қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълум қилди.

7 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев пандемия сабабли республикада октябрь ойигача кредит тўловини кечиктириш натижалари ҳақида маълумот берди.

«Пандемия сабабли республикада октябрь ойигача кредит тўловини кечиктириш натижасида умумий миқдорда 256,5 триллион сўм кредит тўлови кечиктирилди. Шундан 21,3 триллион сўм юридик шахсларга тўғри келади. Барча тадбиркорлик субъектларидан келиб чиқсак, 65% юридик шахс бу имтиёздан фойдаланмоқда. 5,3 триллион сўм (88%) жисмоний шахслар томонидан тўланадиган кредит тўловлари кечиктирилган.

Жорий йил бошида "Ҳар бир оила тадбиркор" лойиҳаси учун 4 триллион сўм ажратиш мақсад қилинган эди. Бу маблағлар асосан сўндирилган қарздорликлар ҳисобидан йўналтириш назарда тутилган. Бироқ пандемия туфайли кредитларни тўлаш кечиктирилганлиги сабаб, яна 2 триллион сўм "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури учун қўшимча йўналтирилди. Йил охирига қадар 5,5 трл сўм ажратилади. Ўтган 8 ойда 3,9 трл сўм аҳолига дастур доирасида берилган», дейди Беҳзод Ҳамроев.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2021 йилларда иқтисодий ўсишни тиклаш ва иқтисодиёт тармоқларида тизимли ислоҳотларни давом эттириш тўғрисидаги қарори тасдиқланган. Ушбу қарордаги амалий ҳаракатлар режаси икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич - 2020 йил охирига қадар - барқарорлаштириш ва тикланган ўсиш. Иккинчи босқич - 2021 йилдан бошлаб 5,0-5,5 фоиз барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлайдиган, 2020-2021 йиллар давомида коронавирус пандемиясининг оқибатларини мослаштириш билан тизимли ислоҳотларни давом эттиришга қаратилган чоралар.

Шунингдек, 4 сентябрь куни Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан “Ўзбекистон 24” телеканалида ушбу қарор юзасидан кўрсатув тайёрланди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар