Кўчмас мулк бозорида битимлар сони ошишининг асосий сабаблари - бу республикада пандемия инқирози таъсиридан азият чеккан аҳолининг сотиб олиш қобилиятини тикланиши бўлиб, бу ўз навбатида йиғим-терим мавсумининг охири ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан даромад олиш билан боғлиқ.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) Ўзбекистонда кўчмас мулк бозоридаги талаб ўзгаришларини доимий равишда таҳлил қилиб келмоқда.
2021 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича 21,6 минг дона шартномалар расмийлаштирилган. Бу сентябрь ойига (19,3 минг) нисбатан 11,7% га кўпайди. Шу билан бирга, 2020 йилнинг мос даврига (19,7 минг) нисбатан ўсиш 9,5% ни ташкил этди.
1-расм. Кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича расмийлаштирилган шартномалар сонининг ўзгариши индекси
Жорий йилда кўчмас мулк бўйича максимал фаолият август ойига тўғри келган.
Ҳудудларга келадиган бўлсак, жорий йилнинг сентябр ойига нисбатан барча ҳудудларда ўсиш кузатилди.
Жумладан, кўчмас мулк олди-сотдисининг энг юқори ўсиш суръатлари Андижон (30,5%), Хоразм (25,4%), Навоий (22,2%) вилоятларида, энг паст кўрсаткич эса Сурхондарё (5,7%), Тошкент (8,4%) вилоятларида ва Тошкент (7,5%) вилоятларида кузатилди.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатда кўчмас мулк бозори тикланиш босқичидан муваффақиятли ўтмоқда ва бозордаги фаоллик нафақат карантиндан олдинги даражага қайтди, балки сезиларли даражада ошди. Шундай қилиб, 2019 йилнинг октябрь ойига нисбатан республикада 36,7% ўсишни ташкил этди.
Кўчмас мулк бозорида битимлар сони ошишининг асосий сабаблари - бу республикада пандемия инқирози таъсиридан азият чеккан аҳолининг сотиб олиш қобилиятини тикланиши бўлиб, бу ўз навбатида йиғим-терим мавсумининг охири ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан даромад олиш билан боғлиқ.
Ўзбекистон инқироздан чиқмоқда, аҳолининг даромад даражаси барқарорлашмоқда ва ўсишда давом этмоқда. Кўчмас мулк бозорида бозор муносабатларининг янада шаклланиши ва Ўзбекистон иқтисодиётининг глобаллашув жараёнларига жалб этилиши бозорнинг янада очиқлигига олиб келади. Ички кўчмас мулк бозорининг ўзига хос хусусиятларига қарамай, унинг ривожланишига пандемия, энергия нархларининг кўтарилиши, жаҳон валюта курслари ва бошқа глобал тенденциялар таъсир кўрсатмоқда.
Халилуллоҳ Ҳамидов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Сектор мудири тел: (78) 150 02 02 (410)
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг Жамоатчилик билан алоқалар хизмати тел: (78) 150 02 02 (417)
Изоҳ қолдириш