Дониёр Ғаниев: Автомобиллар нархлари 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширилади

Дониёр Ғаниев: Автомобиллар нархлари 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширилади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми бугун кўриб чиқилди. Бу ҳақда депутат Дониёр Ғаниев хабар берди.

Депутатнинг маълум қилишича, март ойидан буён, яъни янги асоссиз оширилган нархларда автомобилларни сотиб олган мижозлар билан қайта ҳисоб китоб қилиш топшириғи берилган.

"Қўмитанинг махсус комиссияси томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобил нархларини ассоссиз оширилганини тасдиқлади. Унга кўра автомобиллар 3 млн. сўмдан 19 млн сўмгача асоссиз оширилгани аниқланди.

Шунга кўра комиссия "UZAUTOMOTORS” АЖга бугундан бошлаб нархларни асоссиз оширилган қисмини бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, март ойидан буён, яъни янги асоссиз оширилган нархларда автомобилларни сотиб олган мижозлар билан қайта ҳисоб китоб қилиш топшириғи берилди.

PS: Комиссия қарори мажбурий кучга эга. Лекин компания комиссия қароридан норози бўлса, судга бериши ва жараён ҳали давом этиши ҳам мумкин", дейди Ғаниев.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар