“Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, экспорт билан боғлиқ савдо ва экспортолди операцияларини молиялаштириш учун “Tикланиш ва тараққиёт” жамғармасидан “ Экспортни қўллаб-қувватлаш ” жамғармасига 100 млн доллар ажратилади.
Бу маблағлар 5 йилга 1 фоиз ставкада берилиши назарда тутилган.
Шунингдек, “Экспортни қўллаб-қувватлаш” жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши лозимлиги белгиланди.
2021 йил якунига қадар халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва молия компанияларидан “Экспортни қўллаб-қувватлаш” жамғармаси ва маҳаллий тижорат банкларига экспортолди молиялаштириш учун 200 млн доллар миқдоридаги маблағлар жалб этилади.
Изоҳ қолдириш