Elite World Hotels компанияси “Чорсу” меҳмонхонаси биноси негизида 5 юлдузли меҳмонхона яратиш таклифини берди

Elite World Hotels компанияси “Чорсу” меҳмонхонаси биноси негизида 5 юлдузли меҳмонхона яратиш таклифини берди

16 декабрь куни Истанбулда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси киллари меҳмонхона бизнеси билан шуғулланувчи Туркиянинг Elite World Hotels компанияси Бошқаруви кенгаши раиси Жўшқун Элик (Coşkun Elik) билан учрашишди.

Учрашувда Қўмита мутахассислари томонидан Ўзбекистонда ўтказилаётган ислоҳотлар, туризм соҳасини ривожлантириш учун яратилаётган шароитлар ва давлат томонидан берилаётган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди. Мутахассисларимиз компанияга тегишли меҳмонхоналарга ташриф буюриб, у ерда кўрсатиладиган хизматлар сифати даражасини кўздан кечиришди.

Шунингдек, Ж.Элик Тошкент шаҳридаги “Чорсу” меҳмонхонаси биносида 5 юлдузли меҳмонхона ташкил қилишга қизиқиш билдирди. Мазкур лойиҳани кўздан кечириш ва унга инвестиция киритиш масаласида музокара ўтказиш учун компания раҳбарининг Ўзбекистонга ташриф буюриши режалаштирилмоқда. Учрашув якунига кўра, келгусида ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга келишилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар