Facebook талабалар учун қулай бўлган янги ижтимоий тармоқни йўлга қўйди

Facebook талабалар учун қулай бўлган янги ижтимоий тармоқни йўлга қўйди

Facebook компанияси талабалар учун янги ижтимоий тармоқни ишга туширди.

Facebook Campus платформаси масофавий ўқитиш пайтида янги танишлар орттиришга ёрдам беради. Шунингдек, бу пандемия сабабли талабалар университет ва коллежларга бормаётган пайтда, синфдошлар ўртасидаги алоқани осонлаштиради, айниқса, масофавий ўқишда.

Синфдошлар билан мулоқот қилиш, гуруҳларга қўшилиш, янгиликларни кузатиб бориш, таълим муассасангиз маъмуриятидан хабар олиш ва бошқа кўп нарсалар мумкин бўлади.

"Биз синфдошларимизнинг бир-бирлари билан учрашиши, янги муносабатлар ўрнатиши ва суҳбатни бошлашини осонлаштирадиган маҳсулот яратмоқчи эдик. COVID-19 туфайли Campus ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ деб ўйлаймиз", дейди Facebook Campus менежери Чармейн Ҳунг.

Профил яратиш учун сизга мактабингизнинг электрон почта манзили ва битирув йили керак бўлади. Айни пайтда Facebook'нинг Campus'и АҚШнинг 30 та коллеж ва университетларида мавжуд, аммо компания вақт ўтиши билан кенгайишни режалаштирмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар