Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 27 210,5 млрд.сўмни, шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 26 852,8 млрд. сўмни, ўрмон хўжалиги – 246,6 млрд. сўмни, балиқчилик хўжалиги – 111,1 млрд. сўмни ташкил қилди.
Вилоят қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 103,3%га ўсиб, республика кўрсаткичи таркибида Фарғона вилоятининг улуши 9,3% ташқил қилди.
Ҳудудлар кесимида вилоят кўрсаткичидан юқори ўсиш суръатлари Фарғона туманида (110,3%), Марғилон (109,7%) ва Фарғона (108,8%) шаҳарарида кузатилган бўлса, Қувасой (100,1%), ва Ўзбекистон (100,2%) туманида эса аксинча пасайиш қайд этилди.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг энг юқори ҳажми Фарғона (2 415,3 млрд. сўм) ва Олтиариқ (2 154,3 млрд. сўм) туманларида қайд этилди. Аксинча кам ҳажмга эга ҳудудларга Қўқон ш. (186,3 млрд. сўм) Сўх (467,4 млрд. сўм) туманини ва Марғилон (393,7 млрд. сўм) шаҳрини келтириб ўтиш мумкин.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 6 788,4 минг сўмни ташкил этди.
Ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 26 654,2 мдрд. сўмни (ёки ўтган 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 103,3%га ўсишни), шу жумладан, деҳқончилик маҳсулотлари 15 592,2 млрд. сўм ва чорвачилик маҳсулотлари 11 061 ,9 млрд. сўмни ташкил қилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 41,5% чорвачилик, 58,5% деҳқончилик фаолияти ҳиссасига тўғри келади.
Ҳисобот даврида деҳқончиликда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 780,1 минг тонна дон ва дуккаклилар, 835,3 минг тонна сабзавотлар, 259,2 минг тонна картошка, 64,5 минг тонна полиз, 314,5 минг тонна мева ва резаворлар, 114,6 минг тонна узум шунингдек, чорвачиликда тирик вазнда 139,5 минг тонна гўшт, 805,4 минг тонна сут, 475 млн. дона тухум ва 6,2 минг тонна балиқчилик овланди.
Изоҳ қолдириш