Фарғона вилоятининг 2023 йил январь-июнь ойлари якунлари бўйича чакана савдо кўрсаткичлари таҳлили

Фарғона вилоятининг 2023 йил январь-июнь ойлари якунлари бўйича чакана савдо кўрсаткичлари таҳлили

Фарғона вилоят бўйича 2023 йилнинг январь-июнь ойларида чакана савдо товар айланмаси 10 640,4 млрд. сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 106,6%га ошган. Вилоят чакана савдо товар айланмасининг республикадаги улуши 8,0% ташкил этди.

Чакана савдо товар айланмаси таркибида йирик корхоналарнинг товар айланмаси ҳажми 2022 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 108,0%га ўсди ва 909,0 млрд. сўмни ташкил қилди. Бу эса умумий савдо ҳажмининг 8,5% улушига тўғри келди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг чакана савдо товар айланмаси ҳажми статистик ҳисоб-китобларга кўра 9 731,4 млрд. сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 6,5%га кўпайди. Вилоят миқёсида ушбу секторнинг жами чакана савдо товар айланмасидаги улуши 91,5%ни ташкил этди.

Вилоят чакана савдо товар айланмасида энг юқори улушни 2 049,9 млрд. сўм (19,3%) билан Қўқон шаҳри, энг қуйи улушни 122,9 млрд. сўм (1,2%) билан Сўх тумани егаллади.

2023-йилнинг январь-июнь ойлари ҳолатига кўра ўртача аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси 2 663,1 минг сўмни (2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,4 %га ошди) ташкил этди. Ушбу кўрсаткични ҳудудлар кесимида солиштирилганда энг юқориси Қўқон (6 721,0 минг сўм) , Марғилон (6 027,7 минг сўм) ва Фарғона (5 421,4 минг сўм) шаҳарлари ҳиссасига тўғри келди. Ўзбекистон (112,5%), Данғара (109,5%) ва Фарғона туманларида (106,5%) аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси кўрсаткичларида юқори ўсиш суръатлари кузатилди. Ҳудуднинг Қўқон шаҳридан (92,8%) бошқа барча ҳудудларда аҳоли жон бошига чакана савдо айланмаси кўрсаткичларида ўсиш кузатилган.

Акбарали Абдурахмонов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Наманган филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Изоҳлар қўшилмаган

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар