Ҳукумат қарори билан Қарши туманида ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланади

Ҳукумат қарори билан Қарши туманида ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланади

“2020-2022 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қарши туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2020-2022 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қарши туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Тарбиркорларни фаол жалб қилиш орқали саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоқларини жадал ривожлантириш Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Дастурда умумий қиймати 3 трлн 589 млрд 598 млн сўмни ташкил этувчи жами 360 та лойиҳанинг амалга оширилиши назарда тутилган.

Шунингдек, 2020 йилда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалардаги жами 5 068 нафар ишсиз оила аъзоларининг бандлиги таъминланиши белгиланган.

Бундан ташқари, тумандаги ҳар бир маҳаллада деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган аҳоли рўйхати шакллантирилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар